Ризобек - сайти - Бош саҳифа - Бош саҳифа
Ризобек  
 
Хуш келибсиз Меҳмон | RSS
Бош саҳифа | Рўйхатдан ўтиш | Кириш
Мундарижа
  • Бош саҳифа
  • Саҳифа ҳақида
  • Қайта алоқа
  • Статьи на русском ENGLISH
  • RTR Planeta ТВ
  • Кинозал:Узлуксиз фильмлар намойиши
  • Ўзбекистон:Ёшлар телеканали
  • Марказий Осиё:Тв К+
  • Форум
  • Фотоальбом
  • Меҳмонлар китоби
  • Сайтимиздан материаллар кўчириб босилганда "Замондош" манзили кўрсатилиши шарт
  • Сўровнома
    Сизни кўпроқ қайси мавзулар қизиқтиради?
    Всего ответов: 63
    Кириш
    E-mail:
    Пароль:
    Янгиликлар тақвими
    «  Февраль 2010  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
    1234567
    891011121314
    15161718192021
    22232425262728
    Излаш
    Линклар
    Ҳисоблаш

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-26 | Комментарии (0)

    Watch live streaming video from filmyru at livestream.com

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-20 | Комментарии (0)

    Би - Би - Си журналистлари маҳорати

    Ватандошларимиз кўпчиликлари, Би- би -си радиоси демократияни ёйинлаштиришга сафарбар этилган-у, нега  Исмат Хушевга ўхшаган иккиюзламачиларга   минбар беради, дегандай эътирозлар билдиришмоқда.
    Бир қараганда уларнинг эътирозларида жон бордай туюлади.
    Чунки, Исматнинг бешиктебратарга  ўхшаб турланиб турадиган тавсифли кимсалиги хусусида ҳамма биладида гўё...
    Бизнингча эса ҳали уни кўпчилик танимайди.Ҳамма гап мана шунда.Эндиги вазифа  уни ўсиб келаётган ёш авлодга таништириш .Чунки Исмат каби унсурлар, ... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-11 | Комментарии (0)

     Ҳазратқул Худойберди: Айрим диёнатсизлар ҳақида

    Мени бир ёмон одатим бор: Босқинчилик, зўравонлик, инсофсизлик, бировни ҳақига кўз олайтираётган ёки бировни ҳақорат қилаётган, порахўрлик қилаётган одамларни кўрсам индамай ўтиб кета олмайман. Шартта ўша зўравонлик, босқинчилик қилаётган жиноятчиларни ҳар қандай йўл билан бўлмасин тўхтатишга, бировни камситаётган одамни тартибга чақиришга уринаман.

    Аммо буларни ичида энг қийин иш – бу қайсидир зўравонни тўхтатиш эмас балки диёнатсиз одамни инсофга чақиришдир.

    Бугун ББСининг веб саҳифасида ўзини очиқдан очиқ Президентнинг эркатойи деб атайдиган ва ҳатто шундай одам эканлигини тан оладиган
    ... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-11 | Комментарии (0)

    ХУШЕВДАН МАКТУБЛАР
    Сайтингиздаги "Туронзамин фарёдлари” га ҳали кирмаган эдим. Ҳазин куйлар оҳангидаги бетакрор ше`рларингизни тинглаб, жуда эзилдим. Эврил Тўрон, Шовруқ Жаҳон, Эмил Усмонлар боис юрагимда бош кутарган ўксик виждонлар учун раҳмат Сизга.
    "Мен Боймирза, Олмон элда ўлиб қоламан” деган ўлмас сатрларни тинглаб, ўксиб... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-10 | Комментарии (0)

    Иркит "ўрдак" Исматнинг Би-би-си га чулдирагани

    Авваламбор  Би- би -си ижодкорларига раҳмат.Бу ИХни  Ислом акаси оғзига тупуриб қўйганини тан олдириб, қулоғидан тортиб, офтобга судраб чиққанлари учун.Мен ҳаммасини айтиб ўтирмайин, унинг чулдур- чулдурини бир юртдошнинг саволига жавобидай  таърифлангандай таърифлаш қийин.Шунинг учун ўша таърифни нусхасини сизга йўллаяпман.

    Саломлар билан Мусофир.


    Бахтиёр birodarimiz ISMAT HUSHEVGA quyidagi savolni beribdi…

    BAHTIYOR, АҚШ: Исмат ака, сиз шубҳасиз буюк талант соҳибисиз. Агар сиз президент бўлиб қолсангиз, ишни нимадан б... Davomini o'qing...


    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-10 | Комментарии (0)

    Мирзаям салкам 60 ёшда

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-10 | Комментарии (0)

    Зебо Мирзо

    ...га


    Йўқ.
    Энди кўнглингдан чиқаролмайсан,
    Умрингда қуёшдай порлайвераман.
    Минг йиллар қаърига кетганингда ҳам,
    Мен сени самодай чорлайвераман.

    Исмингни тонгларга ёзаман маҳтал,
    Ғунчалар баргида ухлайвераман.
    Йўқ , бахтинг менингсиз бўлолмас тугал,
    Мен сени ҳар лаҳза йўқлайвераман.

    Оташман,
    Денгизман,
    Самоман,
    Нурман,
    Жисму жаҳонингни ўрайвераман,
    Айт, қандай топасан, қочмоққа имкон,
    Мен сени Худодан сўрайвераман.

    Мен - сўнгги томчиман,
    Ягона нажот.
    Фақат сен ичгин деб қистайвераман.
    Қўлларимда қолди
    Энг сўнгги  ҳаёт,
    Ўлсам ҳам ишқингни истайвераман.

    ... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-09 | Комментарии (0)

    ИХ

    (Сатира)


    У халачўпни кўрганда ёки "ИХ”ни эшитгандагина қимирлайди. Бўлмаса тураверади, қулоқларини "тўппонча” қилиб.

     Уни устига оғирроқ одам минса, бели букилиб, "пўрт-пўрт”лаб қолади.

    Енгил одам минса, диканлайди.

     Унинг овози ҳам икки турлик.

    Устига оғир одам минганда, аранг ҳанграйди׃ И-о-о-о-о! И-о-о-о-о! 

    Енгилроқ одам минганда,  ҳанграши жарангдорроқ? И--о! И-о! И-о! Худди товуқдек қаққиллайди!

     
    Устида юки оғир бўлса, тепишга ярамайди. Оёғини кўтарса бели синади-да!

    Юки енгил бўлса, шаталоқ отиб тепишга ҳам... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-09 | Комментарии (0)

    Сарвар Усмон

    Варашти қишлоғи ҳарбийлар назоратида қолмоқда
    Ургутликларнинг айтишича¸ икки уруғ ўртасидаги муштлашувни бостириш учун маҳаллий ҳукумат Варахшига БТР лар киритган.
    07.01.2010
    Самарқанд вилоят, Ургут туманидаги Варашти қишлоғида икки оила ўртасида бўлиб ўтган муштлашув чоғида икки киши ўлди, қишлоқда ҳарбий ҳолат эълон қилинди.Бу хабар Озодликка исми айтилишини истамаган бир ургутликдан 6 январ куни етиб келган эди. 7 январ куни воқеа тафсилотларини ўргандик.
    6 январ куни етиб келган хабар мана будир:

    - Ургут туманидаги Варашти қишлоғида катта ои... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-08 | Комментарии (0)

    ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: ҲАЙРАТЛИ ҲАДЯ

    Ҳар ким дунёни ўз кўзи билан кўради. Юқорида мен зикр этган масалада ҳам ҳар кимнинг ўз қараши мавжуд. Чунки дунёнинг битта ҳақиқати бор, аммо ҳар бир инсоннинг унга нисбатан ўз мезонлари бўлади. Бугунга қадар энг кўп гапирилган ва энг кўп ёзилган давлатлардан бири Америкадир. Кимдир уни дунёнинг енгилмас кучи, дея таъриф этса, яна кимдир орзулар ўлкаси, дейди.

    Америка ва Ўзбекистон. Иккиси икки дунё. Осилсанг баланд дорга осил деганларидек, Ўзбекистоннинг баъзи жиҳатларини Америкага солиштирмоқ истади кўнгил. Бундан минг йил муқаддам илм хазинасининг соҳиби аввали Абу Райҳон Беруний ҳазратлари уммон ва денгизлар ортидаги бу ўлканинг борл... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-08 | Комментарии (0)

    Шерали Жўраев  мусиқий базми

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-08 | Комментарии (0)

    Саиджаҳон Равоний: Арузни мустақил ўрганамиз

    Озми, кўпми шеър ёзган киши билади-ки, шеъриятнинг муайян тартиб-қоидалари мавжуд, ва уларга риоя қилмасдан, жиддий бирор шеърий асар ёзиб бўлмайди. Кўпчилигимиз, туроқ вазнини енгил-елпи ўрганиб олиб, оч қофияларда, хаёлимиздан ўтган-ки фикрларни, шоирлик ҳисоблаб (айни даврда, интернет имкониятларини суистеъмол қилиб), оммага ҳавола этиш билан оворамиз. Маддоҳлик ва исёнбозлик каби икки йўналишга тушиб қолган адабиётимиз шу қадар чўбир-ки, биз буни на англамаймиз, на тан олмаймиз. ... Davomini o'qing...


    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-07 | Комментарии (0)

    43.Бойноғи, ҳаҳ ўзбекчиликда энди...

    - Ассалому алайкум ака, кўришмаганимизга ҳам минг йил бўлди-ёв...?

    Ё  тавба, турмуш тарзи энг юқори бўлган мамлакатларда ўртача умр саксон, нари борса тўқсон ёш атрофида, демак қанақасига кўришмаганимизга минг йил бўлдийкан?Астағфуруллоҳ!!!Тавба қиламан ичимда.Ўзбекчиликда...

    Ҳа, эй, айтмоқчи , бу бизда, ўзбекчиликда шунчаки айтиб қўйилаверадиган гапку.
    Яна бир бошқа гап.Бир ижодкорсифат узоқ танишга  ўхшаш биттаси бор эди.Нуқул алмойи- алжойи бир нималар иншо этардида менинг бошимни қовоқ қиларди.

    - Қалай, зўр ёзибманми?

    Азбаройи ҳеч нимани уқмаганимдан, қай тусда жавоб беришни ҳам билмай, гангиган кезларим кўп бўлга... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-07 | Комментарии (0)

    Юлдуз Усмонова: Сиёсатдан чарчадим

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-07 | Комментарии (0)

    Муродим УМРЗОҚОВ, тиббиёт фанлари номзоди.

    Ҳасад – беморликдир


    Инсон руҳияти жуда ғалати. Тасаввур қилинг, бирор яқинингиз ёки бўлмасам дўстингиз сиз орзу қилиб юрган нарсага эришди. У хоҳ бирон моддий бойлик бўлсин, хоҳ ишдаги омад. Қандай йўл тутасиз? Фақат тўғрисини тан олинг. Унга чин дилдан ҳавас қиласизми ёки озроққина жаҳлингиз чиқадими?.. Агар ҳавас қилиб, сиз ҳам шу нарсага эришишга ҳаракат қилсангиз-у, аммо минг уринманг, унга етолмасангиз, ҳавас ҳасадга айланмасмикан..? Қатъий ишонч билан йўқ, дея жавоб бермоқчи бўлсангиз, демак, сиздаги ҳақиқатан ҳам ҳавас экан. Ле... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-07 | Комментарии (0)

    РЕПОРТАЖ

    - Чуқурқишлоқ марказий истадийўни ремитталиги учун навбатдаги финал учрашувлари Холвайтар буванинг томорқасида ўтказиляпти. Вақт зиқлиги - яқинда ягана бошланади, ашинчун, ҚФФ (қишлоқ футбол федерацияси) машинга қарор қилди.

    Чилопчин Қори, тўйс, Мамараимди биз ашнақа деймиз, оориб ётипти. Ҳар биттаси шополоғдай-шополоғдай бўлиб, лави-лунжи, башарасига торвоқ тошиб кетган. Ашинчун ҚФФ раиси бу вазифани менга топширди. "Тилим - семиз, бўғин алмаштирвораман" десамам унамади. Юзэлигром кайнак ичирворди... тўйс!..

    ... Шундай қилиб, репўнтажимизи бошлаймиз. Тўхталиб қосам ёки жўшип кетсам олдиндан ҳузур сўрайман - "Чулдурди гапини энаси чучунади!.." дейишади, кўпгина эналаримизам эшитаётган бўса керак... Шунд... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-07 | Комментарии (0)

    Фаррух Юсуфий

    Қурбонликка келтирилган болалик


    Бир томонда¸ ҳукумат чизиғидан чиққан мусулмонларга қарши қатағон¸ бошқа томонда¸ гўë Ислом ва адолат йўлидаги жанг. Икки ўртада болалиги ўғирланган ўн минглаб қоракўз сарсон... ва қурбон.
    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ!

    Ёзаётганим бу блог сиз, азиз муштарийларимизнинг кўпчилигида норозилик уйғотиши, баҳсу-муноазараларга сабаб бўлишини англаган ҳолда ёзяпман. Айниқса, бу блог мавзусига бевосита алоқадор "Исломий жиҳод иттиҳоди ижодкорларининг” "қарғишига” учрасам ажабмас.

    Лекин баҳсу-мунозара уйғотиш журналистнинг асосий вазифаси экани ҳам ... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-06 | Комментарии (0)

    Ёдгор ОБИД


    Туркистон

    Туркистон - хаёлга айланди,
    Хаёлга,саволга айланди,
    Эрки йўқ эл учун ҳибсхона,
    Ҳасратга, малолга айланди.

    Куйлари - ингроқ бир садодир,
    Йигитлар, қизлари гадодир,
    Гўзал юрт харобдир, адодир…
    Олимлар қаролга айланди.

    Кўз ёшин тўкади тунларга,
    Гуллари бўялмиш хунларга,
    Ким солмиш уни бу кунларга…
    Турмуши маҳолга айланди.

    Гўдаклар нон сўраб зорланар,
    Оталар бош эгиб, орланар,
    Кимларга ёлборар, хорланар…
    Юрт ҳоли - шу ҳолга айланди.

    Нафратдан нафаси бўғилиб,
    Туркистон тоқати тоқ бўлиб,
    Демасми тўлғониб ва тўлиб -
    Нажоти қуролга ... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-06 | Комментарии (0)

    "Замондош" совринли мукофоти учун танлов !

    "Замондош" интернет нашри  фаолиятига келгуси йилда беш йил бўлади.Нашримизни айни даврда дунёнинг 50 га яқин мамлакатида минглаб ўқувчилари кузатиб боришаётганини эътиборга оладиган бўлсак, демакки бизнинг меҳнатимиз маҳсулидан баҳраманд бўлаётганлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

    "Замондош" ўз фаолияти давомида  асосан Ўзбекистондаги ҳаёт манзараларини акс эттиришдан ташқари бадиий адабиётга ҳам кенг ўрин беради.Айниқса   устоз адиблар билан бир қаторда янги номлар, иқтидорли ёш ижодкорлар асарларини ... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-06 | Комментарии (0)

    ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: ЯНА, КИМ БИЛСИН?

    5 Январ, 2010 йил
    Кеча Ёдгор ака (шоир Ёдгор Обид) телефон қилиб қолдилар. Роса дардлашдик, ватан ҳасратини енгиллатишга уриндик. Раҳматли Боймирза отани эсладик. Кейин мен Ёдгор акага қуйидаги воқеани айтиб бердим.

    Янги йил байрамини Ню Йоркда ўтказдик. Ўзбекистондан келганлардан бир гуруҳи катта ресторанни ижарага олиши... Davomini o'qing...


    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-06 | Комментарии (0)

    Девонанинг дафтари (5)

    Ҳаммани мени тутишга сафарбар этаётган кишининг овози кимникилигини эсладим.Шу йили мени мактабнинг биринчи синфига ўқишга беришганди. Ҳозир мени маҳв этишни режалаштираётган, ҳаммага Жақиб букри лақаби билан танилган қарри муаллим. Сабоқларга бир ҳафта қатнаганимдан сўнг: "сени етти ёшга етишинг учун тўрт ой кам экан, ундан ташқари ҳали ақл тишинг чиқмаган, шу боис мактабга янаги йилдан келасан" , деганда  у менинг кўзимга дунёдаги энг хунук ва ёқимсиз одам бўлиб кўринган, айниқса мени мактабдан маҳрум этаётгани учун Жақиб букрига нисбатан болаларча нафратим янада ошганидан:"...сеничи, сени ақл тишинг чиқанми, қарри букри", деб юборганимни ўзим ҳам сезмай қолгандим.... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-06 | Комментарии (0)

    Топдим-у, йўқотдим

    Ўша йили қиш қаттиқ келди. Кўпни кўрган қариялар ҳам қишнинг бу қадар қаттиқ ва серёғин келганини эслай олишмади. Кунлардан бир кун иш билан қўшни қишлоққа ўтдим. Ҳамма ёқ оппоқ қор. Изғирин совуқ кўз очиргани қўймайди. Шамол боласи ўлган бўри каби увиллайди. Атроф кимсасиз. Шу вақт қулоғимга ғингшиган овоз эшитилди. Чуқурлик ёнидаги дарахтга бақамти, тиқилиб олганича бир кучукча ожиз ғингширди. Малламтир, қора тумшуқли кучукча мунчоқдек кўзларини мўлтиратиб менга юкинди. Бағримга маҳкам босиб, уйга олиб кетдим. Аввалига қаттиқ қаршилик қилган ота-онам синглим иккимизнинг юзимиздан ўта олмай, зўрға рози бўлишди. Кучукчани сомонхонага жойлаштириб, қараша ... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-05 | Комментарии (0)

    Исмат "товуқ"нинг қаққиллагани

    Ҳали унга, ҳали бунга туҳмат тошлари отишга ўрганиб қолган Исматча  деган бир мухбирчани кетига тепиб, ишдан ҳайдашгандаги ҳолини кўрган кишилар, оёғи куйган товуқдай қаққиллаб юрган у нусхага қараб:"ҳе, бу кунингдан кўра ўлганинг яхши" дейишганлари гувоҳи бўлгандим.

    Ўшанда кетига тепки еявериб бутун жойи қолмаган Исмат Хушев , эски ҳунарларини ташлаганини айтиб, тавба-тазаррулар билан кирмаган эшиги, бурнини суқмаган тешиги қолмаганди.Ниҳоят уни Ўзбекистон олий таълим вазирлиги таъсисчи бўлган тармоқ газетага  муҳаррир қилиб ишга олишганди.У эса онасининг сутини сотиб, баҳра оладиганларга ўхшаб "чумчуқ бўлсин, сут берсин" қабилида  газетага ажратилган маблағлару ва яна қанча ҳомий ташкилотлар миллионларини жиғилдонига урга... Davomini o'qing...

    Категория: | | Добавил: zamondosh | Дата: 2010-01-05 | Комментарии (0)

    1 2 3 ... 56 57 »

    Copyright MyCorp © 2006
    Сайт управляется системой uCoz